Рустам Муродов юқори лавозимга тайинланди
Генерал-полковник Рустам Муродов Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони ўринбосари лавозимига тайинланди, дея маълум қилди РБКга кадрлар тайинланишидан хабардор манба.
Маълумотни Россия Мудофаа вазирлигига яқин манба тасдиқлаган. 2014 йилдан бери Россия қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони генерал Олег Салюков ҳисобланади.
Россия Мудофаа вазирлиги Муродовнинг лавозимга тайинлангани ҳақида расман эълон қилмади.
Муродов аввалроқ Украинадаги «Восток» қўшинлари гуруҳи қўмондони бўлган, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги 2022 йил июль ойида. 2022 йил октабр ойидан буён Шарқий ҳарбий округнинг қўшма стратегик қўмондонлигига раҳбарлик қилган.
Муродов 2020 йил ноябридан 2021 йил майигача Қорабоғдаги Россия тинчликпарвар кучларига қўмондонлик қилган.