Европа Украинага қўшин юбориш ҳақида кўпроқ гапирмоқда
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади. Унинг фикрича, агар бу борада келишувга эришилса, улар сулҳга риоя этилишини назорат қилишлари ҳам зарур бўлиши мумкин.
«Бугунгача қайси давлатлар ўз ҳарбийларини Украинага жўнатишга тайёр экани муҳокама қилинган эди, менимча, ҳеч нарсани истисно қилмаслик ва стратегик масалаларда ноаниқликка йўл қўймаслик керак», – дея унинг сўзларини келтиради агентлик.
Сиёсатчининг фикрича, Европа ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилган тақдирда муҳим роль ўйнаши керак, бу келишувга риоя этилишини назорат қилиш учун қўшин юбориш ҳам мумкин. «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Украина қарор қилади», дея қўшимча қилди у.