АҚШ Афғонистонда Қўштепа канали қурилишидан хавотирда
Афғонистонда Қўштепа канали қурилиши эҳтимолий ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Америка маркази хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрича, қурилишни тўхтатишнинг энди иложи йўқ. Қурилиш жараёнида бетонлар етишмаслиги сувнинг етарли даражада йўқотилишига олиб келади: юз минглаб куб метр сув ерга сингиб кетиб, тупроқ шўрланади ва буғланади. Бу Марказий Осиёдаги музликлар эриши билан бирга минтақа учун экологик, иқтисодий ва ижтимоий хавфларни кучайтиради.
Юқоридаги муаммо юзасидан, Халқаро ҳамжамият зарарни минималлаштириш учун «Толибон» ҳукуматини канал қуриш жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланишга кўндириш лозимлигини таъкидламоқда.
ЮНИСEФ маълумотларига кўра, Қўштепа канал қурилиши Амударёдан сув оқими 8-20 фоизини бошқа томонга буриб юборади. Бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 250 минг иш ўрни йўқолишига, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 0,7 фоизга қисқаришига олиб келиши мумкин.