Трамп Трюдо билан учрашувда Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантиришни таклиф қилди – Fox News
Трамп Оқ уйга қайтганида Канадага нисбатан 25% бож жорий этишни ваъда қилмоқда. У бу чорани ўзаро савдодаги мувозанатни тиклаш учун зарур деб ҳисоблайди, чунки ҳозир АҚШ қўшниси билан савдода ҳар йили $100 млрд. йўқотмоқда.
Канада бош вазири Трюдо бу ташаббусга қарши чиқиб:
— Бу Канада иқтисодиётини ҳалокатга олиб келади! — дея жавоб берди.
“Канада миграция ва савдо баланси муаммоларини ҳал қилмаса, АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкин”, деди Трамп Трюдонинг эътирозига жавобан. Унинг ўзига эса губернатор бўлишини айтди.