Грузияда полиция мухолифат партиялар офисларида тинтув ўтказди ва бир неча кишини қўлга олди

Грузияда полиция мухолифат партиялар офисларида тинтув ўтказди ва бир неча кишини қўлга олди

Mtavari телеканалининг хабарига кўра, куч ишлатар тузилмалар собиқ президент Михаил Саакашвили томонидан асос солинган “Бирликдаги миллий ҳаракат” партиясининг штабларидан бирига, “Ўзгаришлар учун коалицияси” офиси ҳамда “Дроа” партияси офисига бостириб кирган ва тинтув билан борган.

Қўлга олинганлар орасида журналист ва “Ўзгаришлар учун” коалицияси етакчиларидан бири Ника Гварамия бор. Мtavari телеканали унинг қаттиқ қўлга олиниши акс этган лавҳаларни намойиш этди.

Мухолифатдаги “Лело” партияси депутати коалициянинг икки аъзоси ҳибсга олинганини маълум қилди. “Эхо Кавказа” нашри эса “Ўзгаришлар учун” коалициясининг яна бир аъзоси Гела Хасая ҳам қўлга олинганини хабар қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: