Самарқандда икки киши $22 минг эвазига АҚШга юборишни ваъда қилиб, $15,4 минг олган пайтида қўлга тушди
Шунингдек, хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилган бир қатор фирибгарлар ушланди:
Тошкент шаҳрида бир фуқаро Литвага ишга жўнатиш баҳонасида $1,5 минг олган пайтида ушланди;
Навоийда Жанубий Кореяга 6 ойлик ишга юбориш учун $2 минг олган шахс қўлга олинди;
Бекободда Туркияга виза ва депорт масаласини ҳал қилиш учун $1 000 олган шахс ушланди.
Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди, деб маълум қилди Бош прокуратура департаменти.