«Британ армияси ярим йилда тугайди»

«Британ армияси ярим йилда тугайди»

Катта урушда британ армияси ярим йилда тугайди, унга захиралар керак , деди Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Алистер Карнс.

Украинадаги каби катта уруш бошланадиган тақдирда, Британиянинг мунтазам армияси шахсий таркибнинг ҳозирги миқдорида ярим йил ичида яксон этилади ва шунинг учун Британия захира кучларнинг катта контингентини ташкил этиши керак бўлади. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Алистер Карнс маълум қилган.

Британия армияси сони — флотсиз ва авиациясиз, қуруқлик кучларининг ўзи — ҳозирда 109 минг кишидан иборат, бу захирадаги 26 минг кўнгиллини ҳам ўз ичига олади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: