Қуролли гуруҳлар Суриянинг бешинчи йирик шаҳри бўлган Ҳамага кириб келди — Reuters

Қуролли гуруҳлар Суриянинг бешинчи йирик шаҳри бўлган Ҳамага кириб келди — Reuters

Башар Асадга содиқ бўлган Сурия Араб Армияси «тинч аҳоли ҳаётини сақлаб қолиш ва шаҳарда вайронагарчиликларни олдини олиш учун шаҳарни тарк этаётганини» эълон қилди.

Ҳукумат кучларига қарши курашаётган қуролли гуруҳлар шаҳар шимоли-шарқидаги ҳудудларни эгаллаб олганликларини ҳамда марказий қамоқхонани босиб олиб, маҳбусларни озод қилганликларини маълум қилишди.

Ҳама Ҳалаб (Алеппо) ва Дамашқни боғловчи йўл устида жойлашган муҳим аҳамиятга эга шаҳар ҳисобланади. Шаҳарнинг эгалланиши қуролли гуруҳлар учун Суриянинг аҳоли сони бўйича учинчи йирик шаҳри бўлган Ҳомсга йўл очиб беради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: