«Тахтақорача» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

«Тахтақорача» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида амалий ўқув машғулоти ўтказилганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чекланган эди.

Ҳозирда довон йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ тикланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: