АҚШдаги энг йирик соғлиқни сақлаш компаниясининг бош директори отиб ўлдирилди

АҚШдаги энг йирик соғлиқни сақлаш компаниясининг бош директори отиб ўлдирилди

«UnitedHealthcare» хусусий тиббий суғурта компанияси бош директори Брайан Томпсон чоршанба куни Манхэттенда отиб ўлдирилди, деб хабар беради CNBC.

Полиция маълумотларига кўра, бу «олдиндан ўйланган ва режалаштирилган, мақсадли ҳужум». Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Ҳужум 50 ёшли Брайана Томпсонга эрталаб «Hilton» меҳмонхонаси олдида «UnitedHealth Group» инвесторлар кунига кетаётганида содир бўлди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: