Эрдўғон Суриядаги мухолифат ҳужуми ҳақида: «Идлиб, Хама, Ҳомс ва мақсад, албатта, Дамашқ»

Эрдўғон Суриядаги мухолифат ҳужуми ҳақида: «Идлиб, Хама, Ҳомс ва мақсад, албатта, Дамашқ»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия етакчиси Башар ал-Ассадга қўнғироқ қилиб, «мамлакат тақдирини биргаликда ҳал қилишни» таклиф қилганини айтди. Бу ҳақда 6 декабрь куни Туркиянинг Анадолу нашри хабар берди.

Эрдўғон Суриядаги мухолифат ҳужумининг ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисаларсиз давом этишига умид билдирди. «Идлиб, Ҳама, Ҳомс, ва албатта, асосий мақсад Дамашқ. Мухолифатнинг бу юриши давом этмоқда. Умид қиламизки, Суриядаги ушбу юриш ҳодисалар ва муаммоларсиз давом этади,» – дея унинг сўзларини келтирмоқда ахборот агентлиги.

Эрдўғоннинг айтишича, минтақа оғир вазиятда. «Бу юришлар биз кўришни истаган нарса эмас. Биз буни чин дилдан истамаймиз,» – деб таъкидлади у.

Туркия президенти Асадга «Суриянинг тақдирини биргаликда белгилашни» таклиф қилган, аммо ижобий жавоб ололмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: