Россияликлар Суриядан қочади

Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси Суриядаги россияликларга араб республикасидаги оғир ҳарбий-сиёсий вазият туфайли мамлакатни мавжуд аэропортлар орқали тижорат рейсларида тарк этиш имконияти ҳақида хабардор қилди.
«Суриядаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият муносабати билан Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси Сурия Араб Республикасида яшовчи Россия фуқароларига мавжуд аэропортлар орқали тижорат рейсларида мамлакатни тарк этиш имкониятини эслатади», — дейилади Телеграм-каналда эълон қилинган хабарда.
Суриядаги мухолиф гуруҳларнинг ҳужуми 27 ноябрь куни бошланган. 30 ноябрь куни улар Суриянинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалапни эгаллади. 5 декабрь куни Сурия армияси Хамадан чекинди. 6 декабрь куни мухолифат йирик шаҳар ва муҳим транспорт маркази бўлган Хомсга юрди.