Суриядаги мухолиф кучлар Дамашққа яқин шаҳарчага етиб борди

Ижтимоиий тармоқларда мухолиф кучлар Дамашқ яқинида жойлашган Жарама шаҳарчасида Башар Асаднинг отаси Ҳафез Асадга қўйилган ҳайкални ағдариб ташлагани тасвирланган видеолар тарқалди.
Ҳафез Асад 1971 йилдан бошлаб, то 2000 йили вафот этгунигача Суриянинг доимий президенти бўлган.
Жарама шаҳридан Сурия пойтахти марказигача 3 км йўл, машинада эса 16 дақиқа вақтни олади, деб ёзмоқда BBC.