АҚШда Асад қандай қилиб бундай ҳаётга етиб келганини тушунтиришди

Сурия президенти Башар Асад «Эроннинг минтақани беқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ва ўз халқи билан тинчлик ўрнатишга уринмаяпти», деди АҚШнинг Сурия бўйича собиқ вакили Жеймс Жеффри CNN Turk телеканалига берган интервьюсида.
«Асад режими 10 йилдан бери ён бериш ва БМТ жараёнини рад этиб келади. Шунинг учун у ҳозир кучли қўзғолон тўлқинига дуч келмоқда», – дейди Жеффри.
Собиқ америкалик дипломатга кўра, Сурия Россия учун муҳим ва аҳамиятли давлат бўлиб, Москва нафақат портларни, балки мамлакат ҳаво базаларини ҳам назорат қилишни истайди.
«Россия шу ҳафта охиридан бошлаб мухолифат кучларига қарши ҳужумларини давом эттиради. Бироқ, Москвада (бу минтақада) қуруқликдаги кучлар йўқ ва бу уруш бутунлай пиёдаларга боғлиқ. Асаднинг қуруқликдаги кучлари мухолифатнинг пиёда аскарларига қаршилик кўрсатишга қодир эмас», — дея қўшимча қилди АҚШ вакили.