Грузиядаги намойишларда ўтган тунда 48 киши ҳибсга олинди

Грузиядаги намойишларда ўтган тунда 48 киши ҳибсга олинди

Грузиядаги намойишларда ўтган тунда 48 киши ҳибсга олинди.

Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, қўлга олинганлар ҳуқуқ-тартибот идораларининг “қонуний буйруғига бўйсунмаган” ва “бузғунчилик ҳаракатлари”ни содир этган.

«Грузиянинг Европа интеграцияси тўхтатилишига қарши тўққиз кундан бери ўтказиб келинаётган норозилик намойишларида жами 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинган», дея хабар беради Transparency International’нинг Грузия бўлими.

Ташкилот маълумотларига кўра, 350 дан ортиқ киши маъмурий жавобгарликка тортилган, яна 26 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. 300 дан ортиқ маҳбус шафқатсиз муомала ва қийноқларга дучор бўлган, 80 нафари эса шифохонада даволанишга муҳтож.

Дўстларингизга ҳам юборинг: