«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига туркиялик футболчини олиб келмоқчи
«Ливерпуль» «Ювентус» форварди Кенан Йилдизга қизиқмоқда.
Ҳужумчи жамоада Муҳаммад Салаҳнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Қайд этилишича, Турин гранди турк ўйинчиси билан хайрлашишга интилмаяпти. Футболчининг ўзи «Ювентус»да бахтли.
Кенан Йилдиз жорий мавсум барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди. Футболчининг шартномаси 2029 йининг июнида якунига етади.