Хитой жанубида темир йўл қурилиши қулаши оқибатида 13 ишчи бедарак йўқолди

Хитой жанубида темир йўл қурилиши қулаши оқибатида 13 ишчи бедарак йўқолди

Хитой жанубида темир йўл қурилиши қулаши оқибатида 13 ишчи бедарак йўқолди

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида 4 декабрга ўтар кечаси темир йўл қурилиш майдончасида тупроқ қулаши оқибатида 13 нафар ишчи бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда “Синьхуа”.

Аниқлик киритилишича, 13 нафар ишчи қулаш зонасида қолиб кетган ва улар билан алоқа узилган.

Баоань округи фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотига кўра, қулаш Шэньчжэнь-Цзянмынь темир йўлининг 5-сонли қурилиш майдончасида содир бўлган.

Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: