ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади

ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хавфли касалликлардан бири ҳисобланган туберкулёзга ташхис қўйишнинг янги диагностика усулини тасдиқлади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

 

“Xpert MTB/RIF Ultra” деб номланувчи ушбу синама хасталикка гумон қилинган кишилар сўлагида сил касаллигини қўзғатувчи бактерия — Mycobacterium tuberculosisнинг генетик белгиларини молекуляр таҳлил ёрдамида аниқлашга мўлжалланган.

 

Тиббий тест натижалари бир неча соат ичида маълум бўлади. Қолаверса, мазкур синама орқали сўлак таркибидаги инфекциянинг генетик мутацияларини ҳам аниқлаш мумкин. Бу эса шифокорларнинг муқобил муолажа усулларини танлашларида асқатади.

 

Эслатиб ўтамиз: туберкулёз ҳар йили дунё бўйича бир миллион нафардан ортиқ беморнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Ҳозир бу касалликни, хусусан, унинг дориларга чидамли турларини эрта босқичда аниқлаш ЖССТнинг глобал мақсадлари қаторига киритилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: