Эрон нега Асадга ёрдам бермади?

Эрон нега Асадга ёрдам бермади?

Тhe Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Эрон Сурия президенти Башар Асадни қуролли мухолифат вакиллари билан курашда қўллаб-қувватлай олмади.

«Эрон расмийлари Исроил ҳужумлари таҳдиди сабабли Асад режимига ҳарбий ёрдам жўнатмади. Жорий ҳафта бошида Сурияга йўл олган Эрон самолёти Исроилнинг эҳтимолий ҳаво зарбалари таҳдиди туфайли ортга қайтишга мажбур бўлди», дея хабар беради нашр исмини ошкор этмаган суриялик манбаларга таяниб.

Газета манбаларига кўра, Эрон раҳбарияти Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига ҳам Суриядаги ҳарбий ҳаракатларга аралашмасликни буюрган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: