Michelin Guide 2025 Туркия танлови эълон қилинди
Дунё миқёсида нуфузли ресторанларни баҳолаш тизими бўлган Michelin Guide (Қизил қўлланма) Истанбулдаги Four Seasons Bosphorus меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимот маросимида 2025 йилги Истанбул, Измир, Муғла ресторан танловини эълон қилди. Қайд этилишича, 2025 йилги рўйхатга 32 та янги ресторан қўшилиб, Туркия бўйлаб тавсия этилган муассасалар сони жами 132 тага етди, жумладан Истанбулда 77, Измирда 24 ва Муғла шаҳрида 31.
Michelin Guide мутахассислари томонидан маъқул деб топилган ушбу ресторанлардан 2 таси тўғридан-тўғри бир Michelin юлдузи, 8 таси Bib Gourmand ва 6 таси Michelin Яшил юлдузи билан тақдирланди. Ўтган йили тавсия этилган яна бир ресторан жорий йилда Bib Gourmand мукофотига сазовор бўлди.
Маросимда нутқ сўзлаган Michelin Guide халқаро директори Гвендал Поулленнек бу йилги танловнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталди:
“Бу йил ҳам турк ошхонасининг бойлиги ва ўзига хослиги мутахассисларимизни лол қолдирди. Истанбул, Измир ва Муғла ўзларининг маҳаллий ҳунармандчилиги, ҳақиқий гастрономиясини кўрсатувчи ажойиб ташаббуслари ва маҳаллий ошпазлик анъаналарини такомиллаштириш борасидаги ижодкорликлари билан ўзларини ҳақиқий гастрономия мозаикаси сифатида намоён қилмоқдалар. Бундан ташқари, текширув гуруҳларимиз Муғла ва Истанбулдаги янги ҳудудларни ўрганиш жараёнида босқичма-босқич маҳаллий гурмалар ва халқаро саёҳатчилар завқ оладиган яширин хазиналар ва ноёб муассасаларни аниқлашди. Ушбу 2025 йилги танлов ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини ажратиб кўрсатадиган ошпазлик динамикаси ва хилма-хиллигини намоён қилувчи юксак эътирофдир.”
Бу йил 2025 йилги Michelin Sommelier мукофоти юлдузли ОД Урла ресторанининг эгаси Юнус Ўзтуркга топширилди. Michelin юлдузли Никол ресторанининг жамоаси эса 2025 йилги Michelin Servisi мукофоти билан тақдирланди.
2025 йилги Michelin ёш ошпаз мукофоти Бодрумдаги Греэн Стар Мезра Яликавак ресторанининг маҳоратли ва ёш истеъдодли ошпази Серҳат Доğрамажига топширилди.
Michelin Experiences департаменти Коммуникация директори Elisabeth Boucher матбуотга берган баёнотида турк ошхонасининг сифати туфайли Туркиянинг турли шаҳарларига бориш истагини билдирди.
“Бу йил Бодрумдан ҳам ўтиб, Муғлага боришни танладик. Бу биз учун фақат бошланиш, чунки Туркияда узоқ муддатли истиқболга эгамиз ва ишонаманки, ҳар йили янги-янги “марваридлар” топамиз,” – дея қўшимча қилди у.