Европа музламоқда: 2024 йил иқлим рекордини янгилайди

Европа музламоқда: 2024 йил иқлим рекордини янгилайди

Бу 2024 йилни глобал миқёсдаги энг иссиқ йил деб топилишига сабаб бўлади.

Коперник иқлим маркази раҳбари ўринбосари Саманта Бургесснинг таъкидлашича, иқлим ўзгаришига қарши кескин чоралар кўрилмаса, Париж келишуви мақсадларига эришиш қийин бўлади. Ушбу келишув инсониятни иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган ҳалокатли оқибатлардан ҳимоя қилишни мақсад қилади.

Қиш совуқ, энергия танқислиги юқори

Европада қиш мавсуми аллақачон кескин совуқ ва намгарчилик билан бошланди. Испанияда сув тошқинлари, Греция ва Шарқий Европада ҳаддан ташқари ёғингарчилик кузатилди. Шу билан бирга, Германия ва Шотландияга янги қор тўлқини кириши кутилмоқда.

Энергия инқирози эса ҳали ҳам Европани қийнаб келмоқда. Россиянинг Украинага босқинидан кейин газ етказиб беришнинг қисқариши Европа Иттифоқи мамлакатларида иситиш нархларининг юқори даражада қолишига сабаб бўлмоқда. Газ омборлари тўйинганлиги даражаси йилдан-йилга пасайиб бормоқда: бу йил декабрь бошида омборлар фақат 86% тўлган.

Глобал оқибатлар

Иқлим ўзгариши нафақат Европада, балки дунё миқёсида ҳалокатли оқибатлар олиб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили иқлим муаммолари сабабли ярим миллион одам ҳаётдан кўз юммоқда. Сув айланишидаги ўзгаришлар қурғоқчилик, бўронлар, ўрмон ёнғинлари ва сув тошқинлари каби муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Бу эса келажакда глобал иқтисодиётга катта зарар етказиши мумкин. Хусусан, Европада иситиш мавсумининг юқори харажатлари аҳолининг молиявий қийинчиликларини янада кучайтириши кутилмоқда.

Синоптиклар Европага яна бир совуқ ҳаво тўлқини, Германия ва Шотландияда қор ёғишини тахмин қилмоқда. Прогнозларга кўра, йилнинг анъанавий энг совуқ ойлари – январь ва февраль ойлари ўртача даражадан бироз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: