Зеленский Украинада сафарбарлик ёшини 18 гача қисқартиришга қарши чиқди
«Украинада ҳарбий хизматга чақириш ёшини пасайтириш эмас, балки Киевга қурол-яроғ таъминотини кучайтириш ва Россиянинг ҳарбий салоҳиятини камайтириш устувор вазифа бўлиши керак. Мақсад қуролларни захирада сақлаш эмас, балки имкон қадар кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш бўлиши зарур, — дея муносабат билдирди Украина президенти Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.