Қозоғистон Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида савдо павильонини очди

Павильон Ўзбекистондаги “Айритом” эркин иқтисодий зонасидаги “Термиз” халқаро савдо марказида жойлашган, деб хабар қилди Қозоғистон Савдо вазирлиги.
Идора қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларни “бизнесни кенгайтириш ва қўшни давлатлар бозорларига маҳсулотларни тақдим этиш учун” павильонда ҳамкорлик қилишга таклиф этган.