Россия мактабларида ўқувчининг хулқига баҳо қўйиш қайтарилиши мумкин

Президент Дума вакиллари билан бўлиб ўтган суҳбатда ўқувчиларнинг хулқи учун баҳоларни қайтариш масаласини кўтаради.
“Ўқитувчилар бу ташаббусни қўллаб-қувватлашади. Баъзи ҳолларда ўқувчилар дарсни бузишади, лекин ўқитувчилар бундай ҳатти-ҳаракат учун ўқувчига ҳатто ёмон баҳо қўя олмайди, чунки ўқувчиларнинг хулқи баҳоланмайди.Албатта бу нотўғри. Бу мавзуни таълим қўмитаси йиғилишида ҳамкасбларимиз билан муҳокама қиламиз”,- деди Думанинг Таълим қўмитаси раҳбари ўринбосари Яна Лантратова.
Владимир Путин бу масалани ота-оналар ва мутахассислар билан муҳокама қилишни таклиф қилди.