Туркия Президенти Сурия халқига мурожаат қилди

Туркия Президенти Сурия халқига мурожаат қилди

Туркия Президенти вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг Сурия халқига мурожаат қилди:

⭕️ Мен Сурия халқига шу ердан мурожаат қилмоқчиман. Азиз суриялик биродарларим, Туркия ва турк халқи кечагидек бугун ҳам, эртага ҳам сизлар билан.

⭕️ Барча имконсизликларга қарамай, қонингиз, ҳаётингиз билан достон ёздингиз. Ҳеч қачон зулм ва золимларга бош эгмадингиз. Ҳатто энг қийин дамларда ҳам умидсизликка берилмадингиз.

⭕️ Биринчи кунданоқ сиз: «Аллоҳ буюкдир», деб айтдингиз. У раҳмон ва раҳмлидир, дедингиз. У оламларнинг Роббидир, дедингиз. Сиз фақат Унга ишондингиз. Фақат Ундан ёрдам сўрадингиз.

⭕️ Сизни юртим ва халқим номидан ҳурмат билан табриклайман.

⭕️ Эркинлик ва адолат йўлидаги курашингизда сизни ёлғиз қолдирмаганимиздек, тараққиёт йўлидаги курашингизда ҳам сизни бор кучимиз билан қўллаб-қувватлаймиз деган умиддаман.

⭕️ Қийинчиликларни биргаликда енгамиз.

⭕️ Суриянинг озод қилинган шаҳарларида узоқ йиллардан сўнг ўз уйи, оиласи, яқинлари билан учрашиш бахтини ҳис қилиб, хурсандчиликдан кўз ёшларини тўкиб, дуо қилиб, тиз чўкиб, шукроналик қилаётган биродарларимга салом йўллайман.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: