Трамп маъмуриятига яна бир миллиардер таклиф қилинди
АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тадбиркор Томас Барракни Қўшма штатларнинг Туркиядаги элчиси лавозимига таклиф қилганини ёзди.
Шундай қилиб, миллиардер Трамп билан бирга янги маъмуриятда ишлайдиган миллиардерлар сони ўн нафарга етди.
Трампнинг таъкидлашича, Баррак ўттиз йил давомида хусусий инвестиция компаниясини муваффақиятли бошқарган.