Украина президенти CBS News телеканалига интервью берди
Владимир Зеленскийнинг интервьюсидан асосий иқтибослар:
◾️ NATO’га таклиф Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган бутун ҳудуди учун берилиши керак, бироқ Алянс низоми Украина ҳозирда назорат қилаётган ва келажакда назоратга оладиган ҳудудларга татбиқ этилиши мумкин;
◾️ Россия қўшинлари 50 га яқин украиналик руҳонийни ўлдирди ва 700 та Украина черковини вайрон қилди;
◾️ Россия камида 19 минг украиналик болани ўғирлаб кетган;
◾️ Трамп ва унинг маъмурияти тинчликка куч билан эриша олади деган умид бор. Украиналиклар унга ишонишади. Трамп ҳақиқатан ҳам буни тезда амалга ошитишни хоҳлайди.