Барча ҳужжатларнинг ўрнини босувчи ягона ҳужжат – ижтимоий карта жорий этилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Мазкур карта орқали автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатларини қоплаш ҳамда нафақа ва ёрдам пулларини олиш мумкин бўлади.
Шунингдек, йиғилишда кам таъминланган оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги чоралар белгиланди:
Камбағал оила фарзандларининг боғча пули қисман тўлаб берилади;
Жарроҳлик амалиётлари учун қўшимча 185 млрд сўм ажратилади;
Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун янги имкониятлар яратилади;
7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади;
Корея ва Япония экспертлари жалб қилиниб, маҳаллий шифокорлар малакаси оширилади.