Дамашқда Асад қулаганидан кейинги биринчи жума намози

Дамашқда Асад қулаганидан кейинги биринчи жума намози

 

Дамашқдаги Умавийлар масжидида Сурияда Ассад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин илк жума намозини ўқиш учун ўн минглаб одамлар йиғилди.

Сурияликлар Ассад режими қулагандан кейин илк бор жума намозини ўқиш учун келди. Одамлар байроқлар билан юрди.

«Бу Дамашқдаги тарихий жойдаги тарихий лаҳза. Умавийлар масжиди 7-асрда қурилган ва бу мамлакат тарихининг гувоҳи бўлган, аммо бу алоҳида дақиқадир. Бу ярим асрдан ошиқ тузум ва 13 йил давом этган шафқатсиз фуқаролар урушидан кейин биринчи жума намозидир», деб ёзади Ал-Жазира нашри.

Дўстларингизга ҳам юборинг: