Блинкен ва Эрдоған Анқарада учрашди
Ундан ташқари, икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, Суриядаги вазият ва Ғазо можароси асосий мавзулар сифатида муҳокама қилинди.
Барча томонларнинг инсон ҳуқуқларига риоя қилиши ва тинч аҳолини, айниқса, озчиликларни ҳимоя қилиш зарурлигини айтди.
Учрашувда Ғазо можаросига алоҳида эътибор қаратилди. Блинкен ва Эрдоған Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини ҳамда инсонпарварлик ёрдамини таъминлаш ва тинч аҳолига зарар етказмасликка чақиришди.
Блинкен ва Эрдоған учрашувда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш, хусусан, энергетика ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олишди.
Бу учрашув Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида ўтказилди, аммо икки давлат сиёсатидаги фарқлар икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин.
Шу билан бирга, АҚШ ва Туркиянинг амалдаги сиёсати ҳам жамоатчилик томонидан танқидга учрамоқда. АҚШ БМТнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясини вето қилиб келаётгани, Туркия эса Исроил билан нефть савдоси ва иқтисодий алоқаларни давом эттираётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.