Жиноятчи Нетаняху ноқонуний Голан тепаликларига борди

Жиноятчи Нетаняху ноқонуний Голан тепаликларига борди

Исроил қўшинлари Хермон чўққисини жиноий йўл билан эгаллаб олди.

Мамлакат мудофаа вазири Исроил Катз Х-га ўзини бош вазир билан бирга тоғни кузатаётгани тасвирланган суратни жойлаштирди.

«51 йилдан сўнг Исроил назоратига қайтган Хермон тоғининг Суриядаги чўққисига қараяпмиз. Қизиқарли тарихий лаҳза», деб ёзади Катз постида.

Сўнгги кунларда Исроил қўшинлари Сурия ичидаги қуролсизлантирилган зонага, жумладан Дамашққа қараган стратегик Хермон тоғининг Сурия томонига кўчиб ўтди ва у ерда Суриянинг ташландиқ ҳарбий постини эгаллаб олди.

Исроил ўзининг қуруқликдаги қўшинларининг Сурияда амалга ошираётган жиноятларини вақтинчалик ва Исроил хавфсизлиги учун эканлигини даъво қилган.

БМТ Сурия ўтиш даврини бошидан кечираётгани учун қўшниларини унинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: