Қўшма Штатлар Россияга қарши баёнот билан чиқди
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
– Биз Россиянинг ҳусийлар билан фаол равишда алоқага киришаётгани ва қурол-яроғ етказиб бериш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хавотирли далилларга гувоҳ бўлдик, – деди Американинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд. – РФ қуролли кучлари Украинадаги низо учун ҳам юзлаб яманликларни ёллаганидан хабаримиз бор.
Гринфилд АҚШнинг Исроилга молиявий ва ҳарбий ёрдамини тилга олмади, Эронни эса Яман қаршилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашда айблади.
– Қўшма Штатлар Яман портларига йўл олган кемаларни текшириш ва Эрондан ҳусийларга қурол оқимини камайтиришга ёрдам берувчи БМТнинг Мониторинг салоҳиятини қўллаб-қувватлайди, -деди у.