Фаластин АҚШдан ҳарбий ёрдам сўрамоқда

Фаластин АҚШдан ҳарбий ёрдам сўрамоқда

Фаластин ва АҚШ расмийлари Жениндаги операцияга қуролли исёнчилар Сурия устидан назоратни қўлга киритганидан илҳомланган исломий жангарилар Фаластин маъмуриятини ағдаришга уриниш мумкинлигидан қўрқиш сабаб пайдо бўлганини айтди, деб хабар беради Ахiоs нашри.

“Фаластин маъмурияти Фенцелга (Майк Фенцель, АҚШ хавфсизлик бўйича координатори) Фаластин хавфсизлик кучлари учун зудлик билан зарур бўлган асбоб-ускуналар ва ўқ-дорилар рўйхатини тақдим этди”, — деб ёзади Ахios.

Ахios, Фаластин маъмуриятига ҳар қандай ҳарбий ёрдам фақат Исроилнинг рухсати билан берилишини эслатди.

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти расмийлари исроилликлардан ўқ-дорилар, каскалар, зирҳлар, радиостанциялар, тунги кўриш мосламалари, портловчи моддаларни зарарсизлантириш учун костюмлар ва зирҳли транспорт воситаларини зудлик билан етказиб беришни маъқуллашни сўради.

Қайд этилганидек, Жениндаги операцияни Миср, Иордания ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватлайди.

Женин шаҳри ва қочқинлар лагерини назорат остига олиш амалиёти Фаластин хавфсизлик кучлари томонидан охирги йиллардаги энг йирик операция ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: