Ўзбекистонда иккита рус тили кабинетлари жиҳозланади

Бу ҳақида “Евразия” автоном нотижорат ташкилоти (АНТ) маълум қилмоқда.
Яқинда Москвада бўлиб ўтган “Хориждаги энг яхши рус мактаби” халқаро танловида Фарғона вилояти Қува туманидаги 48-умумтаълим мактаби ва Ёзёвон шаҳридаги 40-умумтаълим мактаблари бирлашган жамоаси ғолиб бўлган эди. Уларга 2та рус тили кабинетларини жиҳозлаш сертификатлари топширилган.
“Евразия” АНТ — Евроосиё ва постсовет ҳудудида миллатлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган гуманитар лойиҳаларни амалга оширади. Ташкилот фаолияти мактаб ўқувчилари, талабалар ва ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.