Серхио Рамос яна бир клубга ўтишдан бош тортди
Испаниялик марказий ҳимоячи Серхио Рамос Аргентинанинг «Бока Хуниорс» жамоасига ўтишни истамади.
«TyC Sports» хабарига кўра, Аргентина клуби 38 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирган, бироқ Рамос Аргентинага йўл олишни истамаган. «Бока» бош мураббийи Фернандо Гаго Рамосни «Реал»да бирга ўйнаган давридан бери билади.
Испаниялик футболчининг сўнгги жамоаси «Севилья» бўлиб, у мазкур клубни 2024 йилнинг ёзида тарк этганди. Бунгача Рамос «Реал» ва ПСЖ жамоаларида ҳаракат қилган. Ҳимоячи «Реал» билан 22 та совринни қўлга киритган, шу жумладан 4 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучган, ПСЖ» билан икки марта Франция чемпиони бўлган ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.