Байрам арафасида Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилади

Байрам арафасида Тошкентдан вилоятларга қўшимча автобус қатнови ташкил этилади

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Янги йил байрами арафасида “Тошкент” автовокзалидан кундалик 53 та рейсга қўшимча равишда ҳар куни шаҳарлараро йўналишларда 20 дан ортиқ автобус қатновлари ташкил этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

 

Хусусан, 20 декабрдан 31 декабрга қадар Тошкент — Навоий, Тошкент — Зомин, Тошкент — Жарқўрғон, Тошкент — Шаҳрисабз, Тошкент — Қарши, Тошкент — Қоракўл, Тошкент — Термиз, Тошкент — Денов, Тошкент — Ғузор, Тошкент — Узун йўналишларида кундалик белгиланган рейслардан ташқари йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда кун давомида қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилади.

 

Йўловчилар чипталарни «Тошкент» автовокзали чиптахоналаридан ҳамда АТТО, UzBus мобиль иловаси орқали онлайн тарзда сотиб олиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: