Фарғонадаги цехда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
Фарғона шаҳридаги цехда содир бўлган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
21 декабрь куни соат 14:13 да Фарғона шаҳар “Мустақиллик” МФЙ Кимёгар кўчасида жойлашган солидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётгани юзасидан хабар келиб тушган.
Ёнғин қутқарувчилар ҳодиса жойига 14:21 да етиб борган ва ёнғин 14:24 да ўраб олиниб, 14:32 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва зарари аниқланмоқда.