Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учун контракт пулини тўлаш муддати 31 декабргача узайтирилди.

 

Давлат қабул комиссияси баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга оширишнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабри (шу куни ҳам) етиб белгиланди:

 

– тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

 

– ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;

 

– Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.

 

Эслатма: бу 2024/2025-ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учунгина амал қилади. Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: