Ямал «Барселона» билан муҳим келишувга эришди
«Барселона»нинг 17 ёшли вингери Ламин Ямал клуб билан янги меҳнат келишуви имзолашга яқин.
«Кўк-анорранглилар» ва ёш футболчи ўртасидаги янги шартнома 2030 йилга қадар мўлжалланган бўлади. Амалдаги битим 2026 йилда якунига етади.
Ламин — Каталония клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи жорий мавсум «Барселона» таркибида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ҳамда 12 та ассист қайд этди.