АҚШ депортациялари ўн йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди
2023-йил сентябридан 2024-йил сентябрига қадар мамлакатдан депортация қилинган муҳожирлар сони 2014-йилдан бери энг юқори даражага етди. АҚШ ҳукуматининг иммиграция ва божхона хизмати (ИCЕ) тахминан 192 мамлакатдан 271.000 кишини депорт қилган.
Бу кўрсаткич Байден 2021-йилда ҳокимият тепасига келганидан бери энг юқориси бўлди ва 2017-2021 йиллар оралиғида ўзидан олдинги Трампнинг ҳар йилги депортлар даражасидан ошиб кетди.
Депортациялар сони бўйича аввалги рекорд 2014-йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда 315.943 киши депорт қилинган эди.
Депорт қилинган давлатлар орасида:
Туркия – 694 киши;
Ўзбекистон – 572;
Грузия – 162;
Ўзбекистон – 572;
Тожикистон – 77;
Қирғизистон – 69;
Украина – 53;
исроил – 30;
Эрон – 27;
Қозоғистон – 23;
Озарбайжон – 13;
Туркманистон – 5.