Испания қирувчи самолётлар харид қилади
Испания ҳукумати “Airbus” компанияси билан 25 та янги қирувчи самолёт сотиб олиш тўғрисида шартнома имзолади, дейилган қироллик Мудофаа вазирлиги тарқатган матбуот хабарномасида.
Шу тариқа мамлакатнинг “Eurofighter” паркидаги учоқлар сони 115 тага етади.
Жанговар темир қанотли қурилмалар 2026-2030 йиллар давомида етказиб берилади.