Путин Украинага қарши урушни яна оқлади

Путин Украинага қарши урушни яна оқлади

Ғарб давлатлари Украинага жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўриш имкониятини “махсус операция” (Россиянинг Украинага қарши уруши – таҳр.) бошланишидан анча олдин берган, Россия эса аввалроқ ҳаракат қилиши керак эди.

Россия президенти Владимир Путин мухбир Павел Зарубиннинг “махсус операция”ни қачон бошлаш керак бўлганлиги ҳақидаги саволига шу тариқа жавоб берди.

Путин «махсус операция»ни бошлаш учун қатъийроқ ҳаракат қилиш ва вақтни тўғри танлаш керак эди, кутиш эмас, деди, аммо аниқ сана ва муддатни айтиш қийин эканлигини таъкидлади. «Жиноят ҳаракат ёки ҳаракацизлик орқали содир этилиши мумкин. Бизнинг ҳаракацизлигимиз Россия ва унинг халқи манфаатларига қарши жиноят бўларди,» дея таъкидлади Путин.

«Ҳар ҳолда, биз олдинроқ вазиятни тўғри баҳолаб, рақибларимиз Минск келишувларини бажариш нияти йўқлигини, улар шунчаки бизни чалғитаётганини тушунишимиз керак эди,» деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, «биз… янада қатъиятли ва ўз вақтида ҳаракат қилишимиз, уларни [жанговар ҳаракатларини] бошлаш учун энг мақбул пайтни танлашимиз керак эди, бундан кейин ҳеч нарса қилолмайдиган вазиятга тушиб қолишни кутмаслигимиз лозим эди.»

Дўстларингизга ҳам юборинг: