Россияда You Tube блокланди(ми?)

Россияда You Tube блокланди(ми?)

Бугун, 23 декабрь куни Россияда YouTube’га кириш имконияти 20 фоизга тушди. Бу ҳақда Ixbt хабар берди.

Маълум қилинишича, видеохостинг трафигининг ҳажми нормал ҳолатнинг 20 фоизигача тушиб кетган. Google мониторинг хизмати Россия Федерациясидан келган трафик учун 8,5 баллни кўрсатган, аҳолининг 4/5 қисми сайтга кира олмайди.

Кўплаб одамлар YouTube’нинг ушбу секинлашувини блоклаш билан тенглаштирган.

Маълумот учун, YouTube Россияда бир неча ойдан бери мажбурий равишда секинлаштирилмоқда. Бунга сабаб сифатида платформанинг бир қатор қонунларни бузгани ва Россия ОАВ ва санъаткорларининг аккаунтларини ўчириб ташлаши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ YouTube платформаси Россиядаги мобил қурилмаларда чекловларсиз ишлай бошлагани хабар қилинганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: