Сурия собиқ президентининг рафиқаси ажрашишга ариза берди
У даволаниш учун Буюк Британияга кетмоқчи.
Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад ажрашиш учун Россия судига ариза берди ва даволаниш учун Буюк Британияга кетмоқчи.
Асма Асад қон саратонининг оғир шаклига чалинган. У даволаниш учун турмушга чиққунга қадар яшаган Британияга бормоқчи. Маълумотларга кўра, Асма Асад мамлакатга кириш учун эри билан ажрашиши керак. Чунки “ажрашиш мамлакатга кириш учун асосий шарт” ҳисобланади.
Шунингдек, Асма Асад суд орқали Москвадан чиқиб кетишга рухсат олмоқчи. Бироқ амалдаги тақиқнинг аниқ сабаблари ошкор этилмаган. Тахминларга кўра, бу Россияда бошпана олиш учун ҳужжатлар вақтинча олиб қўйилгани билан боғлиқ. Башар Асаднинг ўзи Россияда қаттиқ чекловларга дуч келаётгани айтилмоқда. Унга Москва ҳудудини тарк этиш ва бирон-бир сиёсий фаолият билан шуғулланиш тақиқланган. Бундан ташқари, Россия ҳукумати Башар Асаднинг молиявий активларига киришни музлатиб қўйган. Шунга ўхшаш ҳолат унинг укаси Моҳир Асадга ҳам тегишли бўлиб, унинг бошпана олиш ҳақидаги аризаси ҳали ҳам кўриб чиқилмоқда.