YouTube Россияда бутунлай блокланиши мумкин

YouTube Россияда бутунлай блокланиши мумкин

 

 

Россияда фойдаланувчилар оммавий равишда МТС, «МегаФон», «Т2 РТК Холдинг» (бренд Т2) ва «ВымпелКом» («Билайн»), операторларининг мобил тармоқларидан YouTube’га кириб бўлмаётгани ҳақида шикоят қила бошлади. Илгари кириш муаммолари асосан стационар тармоқларда кузатилган.

 

РБК ўз манбаларига таяниб хабар беришича, видеохостинг хизматини тўлиқ блокировка қилиш режалаштирилмоқда.

 

Роскомнадзор Россия қонунчилигининг кўплаб бузилиши ҳамда мамлакат ва унинг фуқароларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатилишини важ қилиб, YouTube’ни блоклаш учун етарли асослар борлигини айтди.

 

РБК таъкидлашича, илгари чекловлар фойдаланувчиларнинг тахминан 30%га, биринчи навбатда стационар компьютерларига таъсир қилган. Декабрь ойининг ўрталаридан бошлаб блокировка мобил тармоқларни ҳам қамраб олди.

 

Google вакилларининг таъкидлашича, платформага киришда муаммолар компаниядаги техник носозликлар ёки уларнинг ҳаракатлари туфайли келиб чиқмаган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: