Гватемала ҳукумати яҳудийлар сектаси томонидан ушлаб турилган 160 нафар болани озод қилди

Гватемала ҳукумати яҳудийлар сектаси томонидан ушлаб турилган 160 нафар болани озод қилди

Гватемала ҳукумати ўз ҳудуди жануби-шарқида яҳудий “Лев Таҳор” яҳудий сектаси вакиллари томонидан ушлаб турилган 160 нафар бола ва ўсмирни озод қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

 

“Кўрсатмалар, олинган далиллар ва тиббий кўриклар асосида бу сектада вояга етмаганларга нисбатан одам савдосининг турли шакллари, мажбурий никоҳлар, зўравонлик ва шунга ўхшаш жиноятлар содир этилганини аниқладик”, деди Гватемаланинг одам савдосига қарши кураш прокуратураси вакили Ненси Пайис матбуот анжуманида.

 

Операцияда 400 дан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари, жумладан, психологлар ва ҳарбийлар иштирок этди. Бу секта аъзолари қаттиқ тартиб-интизомни қўллаш, жумладан, оммавий жазолаш, мажбуран турмуш қуриш ва болаларни ота-онасидан ажратишда айбланмоқда.

 

Бу айбловлар рейд учун асос бўлди. Гватемаладаги яҳудийлар маркази “Лев Таҳор” сектасининг бу жиноятларга алоқаси йўқлигини таъкидлади. Марказ ҳолат юзасидан тергов ўтказишни қўллаб-қувватлади ва халқаро ҳамжамиятни қурбонларни ҳимоя қилиш учун ҳамкорлик қилишга чақирди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

“Лев Таҳор” сектаси 1980 йилларда Қуддусда Шломо Хелбранц томонидан асос солинган бўлиб, “гуноҳкорларга нафрат” тамойилининг радикал талқинини ёқлайди.

 

2013 йилда бу секта Гватемалага, кейинроқ баъзи аъзолари Мексикага кўчиб ўтди. 2017 йилда секта асосчиси вафотидан сўнг, гуруҳ қатъий диний қоидаларга риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттирди.

 

Бу секта Исроил давлатини рад этади, вояга этмаган қизлар учун “келишув никоҳлари”, жисмоний жазо ва бошқаларни қўллайди. Бу секта аъзолари ичида Исроил, Канада, АҚШ ва Гватемала фуқаролари бор.

Дўстларингизга ҳам юборинг: