Сурхондарёлик ўқитувчи бир ойлик маошини муҳтож болаларга берди
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ММТ бошқармаси хабар берди.
Латофат Исматова бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайди ва ойига 10 млн сўм маош олади.
У бир ойлик маошини 6 та муҳтож оиланинг фарзандларига тарқатиб, ҳар бир болага 1 млн сўмдан берди.
Қолган пулга эса байрам совғаларини сотиб олиб, уларни хурсанд қилди.