Ғарб дипломатияси таҳдидлар, санкциялар, жазо ва шантажга асосланган — Лавров
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг айтишича, АҚШ «рақобатчиларни четлаштириш» сиёсатини олиб бормоқда.
«Ҳозирда Россияга қарши чоралар кўрилаётган бўлса, Хитойга нисбатан чиплар етказиб беришни чеклаб, унинг технологик ривожланишини тўхтатишга ҳаракат қилинмоқда», — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, Хитой ва Россия барибир ўз ривожланиши учун зарур бўлган ишларини амалга оширади.