Қирғизистонда ниқоб тақиш тақиқланади

Қирғизистонда ниқоб тақиш тақиқланади

 

Мамлакат парламенти тегишли қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Унга кўра, жамоат жойлари ва давлат муассасаларида ниқоб кийган аёллар 20 минг сом ($230) жаримага тортилади.

 

Бундан ташқари, диний асосда сиёсий партиялар тузиш, ном ва сиёсий ташвиқотда диний мавзулардан фойдаланиш тақиқланади.

 

Ўзбекистонда ўтган йил ноябрь ойида шахсни идентификация қилиб бўлмайдиган даражада юзни беркитганлик учун жавобгарлик киритилганди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: