Асирга олинган биринчи Шимолий Корея фуқароси жароҳатлардан вафот этди

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея фуқароси жароҳатлардан вафот этди

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея аскари оғирлашган жароҳатлардан вафот этди. Бу 27-декабр, жума куни содир бўлди, деб ёзади Yonhap Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.

Қайд этилишича, Жанубий Корея биринчи қўлга олинган Шимолий Корея фуқаросининг ўлими ҳақидаги маълумотни “дўст мамлакат” разведка маълумотларидан олган. Дастлабки маълумотларга кўра, у бир кун асирликда бўлган жароҳатлари оғирлашиб жума куни вафот этган.

“Биз дўст мамлакат разведка ташкилоти орқали 26-декабр куни тириклайин қўлга олинган Шимолий Корея аскарининг жароҳатлари оғирлашишидан сал аввал вафот этганини тасдиқладик”, — деди Миллий разведка хизмати.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: